Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўтган йилги парламент сайловлари ортидан Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида ҳокимликк қайта тасдиқланган Турдимов ноябрь ойи охирида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган.
Мавзуга алоқадор Давлат даражасида ва давлат ҳисобидан. Ўзбек амалдорлари қандай дам олади?Ҳокимнинг истеъфоси унинг соғлиги билан изоҳланган, аммо орадан кўп ўтмай, Турдимов президент администрациясида лавозимга тайинланганди.
55 ёшли Турдимов 2018 йилдан 2024 йилгача Самарқанд вилояти ҳокими бўлган, 2008−2016 йиллар давомида Навоий вилоятини бошқарган. Ундан сўнг 2 йил Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган. 2018 йилда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланганди.
Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 16 январь куни президент раислигидаги йиғилишда ишдан олинганди. У ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кабиларда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун танқид қилинган.