Тюмен вилоятида ароқ этикеткаси ёпишитирилган шишадаги метил спиртидан ичган 9 киши ҳалок бўлди. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Расман маълум қилинишича, 3 январь куни Тюмендаги иккита дўконда “Родники Сибири” ароғининг этикеткаси ёпиштирилган шишада аслида ароқ эмас, метил спирти бўлгани аниқланган. Бу ишни амалга оширганликда гумонланган 4 киши қўлга олинди. Ула 30 ва 50 ёшдаги шахслар экани айтилди.
Ўтган йилнинг 18 ноябрида Россиянинг Пермь вилоятида беш киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этган эди.
Октябрь ойида эса Свердлов, Курган ва Оренбург вилоятларида қўлбола ароқдан камида 70 киши ўлгани хабар қилинган.